Noble Quran » Ўзбек » Sorah Al-Fatihah ( The Opening )

Choose the reader


Ўзбек

Sorah Al-Fatihah ( The Opening ) - Verses Number 7
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ( 1 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 1
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. (Аллоҳ таоло ўз китобини "бисмиллаҳ" билан бошлагани мусулмонларга ҳам ўрнак, улар ҳам доим ўз сўзларини ва ишларини "бисмиллаҳ" билан бошламоқлари лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: "Эътиборли ҳар бир иш "бисмиллаҳ" билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир", деганлар. Яъни, баракаси бўлмайди, охирига етмайди.)
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ ( 2 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 2
Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин. (Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқи рўз бергани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.)
الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ( 3 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 3
У Роҳман ва Раҳийм... (Барчага-кофирга ҳам, мўъминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи. "Роҳман" сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, ундан бошқа ҳеч кимга нисбатан бу сифатни ишлатиб бўлмайди. "Раҳийм" сифати, хосроқ бўлиб, фақат мўъминларга қиёмат куни раҳм қилувчи маъносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.)
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ ( 4 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 4
У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси. ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. "Явмид дин"-қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.)
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ( 5 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 5
Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз. ( "Иййака наъбуду" "фақат сенинг айтганингни қиламиз" маъносини англатади. Бу эса, банда тарафидан Аллоҳга берилган улкан ваъда. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ваъданинг устидан чиқадиганлардан қилсин. "Иййака настаъин" ҳам, фақат Аллоҳдангина ёрдам сўраш маъносини англатади.)
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ ( 6 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 6
Бизни тўғри йўлга бошлагин. ("Ҳидоятга бошлаш" луғатда бирор нарсага лутф билан йўллаб қўйишга айтилади.)
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ ( 7 ) Al-Fatihah ( The Opening ) - Ayaa 7
Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас. ("Неъмат берилганлар"дан мурод-Пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар. "Ғазабга дучор бўлганлар"дан мурод-яҳудийлар. Яҳудийларнинг ғазабга дучор бўлишларининг сабаблари кўп, жумладан, анбиёларни ўлдиришлари, Аллоҳга берган аҳдларига вафо қилмасликлари ва ҳоказо. Лекин катта сабаб-билганига амал қилмаслик. Аллоҳ уларга илм берган, улар эса била туриб илмга амал қилмаганлар. "Адашганлар"дан мурод-насронийлар. Насороларнинг "адашганлар" бўлиши ҳам бир қанча сабабларга кўрадир. Энг асосийси-улар мақсадга эришиш йўлида Аллоҳ кўрсатган йўлни эмас, ўзлари топган йўлни танлаганлар. Демак, оятнинг маъноси: Эй Аллоҳ, бизни ўтган анбиёю авлиё, азизларнинг йўлидан бошлагин, яҳудий ва насронийлар йўлидан бошламагин, деганидир. Имоми Насаий машҳур саҳобий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло айтади: "Намозни ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандамга нима сўраса, бераман. Агар у (банда) "Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн" деса, Аллоҳ, бандам менга ҳамд-шукр айтди, дейди. Банда: "ар-Роҳманир Роҳийм", деса. Аллоҳ: "Бандам менга сано-мақтов айтди", дейди. Банда: "Малики явмиддин", деса, Аллоҳ: "Бандам мени улуғлади", дейди. Банда: "Иййака наъбуду ва иййака настаъин", деса, Аллоҳ: "Бу мен билан бандам орасидаги аҳд, бандамга нима сўраса, бераман", дейди. Агар банда: "Иҳдинас сиротал мустақим, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн", деса, Аллоҳ: "Бу бандамга хос, бандамга сўраганини бердим", дейди.)

Random Books

  • Қисқача Аҳлуссунна вал-жамоа эътиқодиШайх Сауд ибн Иброхим Шураймнинг мукаддимаси Аллох таъолога хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггисига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Аллох йўлидаги дўстим шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Оли Исмоилнинг нажот топувчи фирка, мададланган тоифа _ “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида мухтасар сайланма) номли китобини ўкиб чикдим. Бу бебахо ва фойдали китобдир. Муаллиф унда “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг, ушлаган кимса нажот топадиган, юз ўгирган кимса халок бўладиган асослари хакида мухтасар хабарларни баён килган. Бу асослардан юз ўгиришдан Аллох сакласин! Муаллиф тахсинга лойик хизматлар килган. Чунки, у жумлаларни ўкувчи хамда тингловчи англаб олиши кулай бўлган енгил сўз ва маънолар билан тузган. Аллох таъоло унга яхшиликларни мукофот килиб, бу китоби билан мусулмонларни фойдалантирсин. Аллох таъоло бизга ва унга фойдали илм ва солих амалларни насиб этсин хамда барча мусулмонларни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, унинг сахобалари ва энг афзал асрларда яшаган (мусулмон) аждодлар йўлида юришга муваффак килсин! Аллох дуоларни эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.

    Formation : Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид Ал-Асарий

    Source : http://www.islamhouse.com/p/158

    Download :Қисқача Аҳлуссунна вал-жамоа эътиқоди

  • Уч асосУшбу мухтасар китобчада инсонга билишлиги вожиб бўлган амаллар, жумладан банда ўз парвардигорини танишлиги, Аллоҳ таоло буюрган ибодатнинг турлари, банда ўз динини, пайғамбарини билишлиги ва шунга ўхшаш муҳим масалалар мавжуд.

    Formation : Муҳаммад ибн Сулаймон Ат-Тамимий

    Translators : Абдулқодир Тоҳир Ҳасан - Абдулқодир Тоҳир Ҳасан

    From issues : Мадина Ислом университети веб саҳифаси

    Source : http://www.islamhouse.com/p/113

    Download :Уч асосУч асос

  • Илмонийя ва унинг аччик самаралариУшбу мавзу кейинги даврларда чиккан ва Ислом давлатларининг кўпларига ўрнашиб олган бир тоифа ва гурух хакида баъзи олимлар ёзган даолзарб мавзудир.

    Formation : Муҳаммад Шокир Шариф

    Source : http://www.islamhouse.com/p/128

    Download :Илмонийя ва унинг аччик самаралариИлмонийя ва унинг аччик самаралари

  • Ислом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳамати"Исломнинг инсоният маданиятидаги таъсири" нафақат Муҳаммад соллолоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар этиб юборилиши, Ислом дини рисолати ва таълимотларига, балки воқеъликка, башариятнинг бугуни ва келажагига, Ислом умматининг маданият тузилиши ва уни йўналтиришдаги фаол ўрнига чамбарчас боғлиқ бўлган ҳаётий мавзудир.

    Formation : Абул-Ҳасан Ан-Надавий

    Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий

    Translators : Абдулқайюм Абдулғаффорхон

    Source : http://www.islamhouse.com/p/315493

    Download :Ислом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳаматиИслом ва унинг маданиятга таъсири ҳамда инсониятга бўлган фазлу марҳамати

  • Пайғамбарлар қиссасиУшбу китоб болалар тарбиясига муносиб бўлиб иборалари осонлиги ва ёшларнинг дунёқарашига мос услубда ёзилганлиги билан ажралиб туради.

    Formation : Абул-Ҳасан Ан-Надавий

    From issues : http://www.islamnuri.com

    Source : http://www.islamhouse.com/p/162

    Download :Пайғамбарлар қиссаси

Choose language

Choose Sorah

Random Books

Choose tafseer

Participate

Bookmark and Share